Россиянинг ядро каллакли қанотли ракеталарни таший оладиган «Ту-160» стратегилк ташувчиларига эга ҳарбий базаси АҚШнинг материк қисми учун доимий жиддий стратегик таҳдидини юзага келтиради. Бу ҳақда The Drive ёзмоқда.
Нашр Венесуэланинг Кариб денгизидаги ҳарбий база қурилиши мумкин бўлган Орчила ороли суратини тақдим этган ва Россиянинг бундай объектни қўллаб-қувватлашига ҳеч қандай кафолат йўқлигини қайд этган.
Бошқа томондан, нашр сўнгги вақтларда оролда бўлаётган ўзгаришларга эътибор қаратган. У ерда «Ту-160» билан операциялар ўтказиш учун етарли узунликка эга бўлган учиш-қўниш йўлаги пайдо бўлган.
Изоҳ (0)