19 декабрь куни Қирғизистон републикасининг «Ала-Арча» давлат қароргоҳида президент иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Матбуот анжумани президентнинг бир йиллик фаолияти якунларига бағишланган.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, 2023 йилда ваколати тугагач ҳозирги лавозимида қолиш нияти йўқлигини маълум қилди. Жеенбеков яна бир муддатга сайланмоқчи эмас.
«Мен умуман ҳеч кимни ўзимга сиёсий рақиб деб билмайман ва 2023 йилдан сўнг мен оддий фуқаро сифатида яшамоқчиман», — дейди у.
Изоҳ (0)