Standard Cyborg дастурчилар гуруҳи Face ID камераси ёрдамида одамнинг виртуал нусхасини ярата оладиган Capture дастурини тақдим этди. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.
Дастур юзнинг 3D моделини яратиш учун iPhone X ёки ХS ва ХR’да инфрақизил нурдан фойдаланади. Шундан сўнг дастур олд камера ёрдамида моделнинг текстурасини яратади. Бунинг учун дастурни ишга тушириб, камерани бутун бош бўйлаб секинлик билан ўтказиш керак. Шу тариқа нафақат одамларни, балки ҳар қандай объектни сканер қилиш мумкин.
Ҳозирча дастурнинг одамларни сканерлаш сифати жуда ёмон, чунки телефонни бир хил ушлаб туриш қийин ва тасвир титрайди. Шундай бўлса ҳам, бошқа объектларнинг моделлари нисбатан яхшироқ чиқади.
Изоҳ (0)