Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонун билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги битим ратификация қилинди.
Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018- йил 13 декабрда маъқулланган эди.
Битимда томонларнинг ҳудудларида террорчилик ҳаракатлари содир этилганида ёки шундай хавф-хатар пайдо бўлганида қўшма ҳаракатларни амалга ошириш учун махсус аксилтеррор тузилмаларни тайёрлаш ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад этиб белгиланган.
Изоҳ (0)