Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги «Нутрициология» йўналиши очилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 декабрда «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорида кўзда тутилган.
Бу қарорда 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги «Нутрициология» йўналиши очилиши белгиланди.
Изоҳ (0)