Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018- йил 13 декабрда маъқулланган эди.
Ҳужжатда давлатлараро муносабатларнинг ривожланиш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология, маданий-гуманитар, ҳарбий-техникавий ва бошқа соҳаларда икки томонлама манфаатли муносабатларнинг асосий тамойиллари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.
Изоҳ (0)