Ғиждувон тумани марказидан ўтувчи Пермас ариғининг узунлиги 11,4 километр. Ариқнинг салкам 7 километрли қирғоқ бўйларида турли объектлар жойлашган. Бироқ, ариқдан сув ўрнига ахлат оқади, деб ёзади «Халқ сўзи».
Ариқнинг туман ҳокимлиги биноси олдидан ўтадиган қисмида қоғоз қийқимлари, полиэтилен халталар, елим идишлар, озиқ-овқат қолдиқлари бор.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бўлган республика ишчи гуруҳи туманда олиб борилган ўрганиш якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда Пермас ариғидаги нохуш аҳволни кескин танқид қилган, туман мутасаддилари зиммасига аҳволни ўнглаш вазифаси топширилган эди. Амалда эса ишлар бажарилмаган.
Пермас ариғи ёқасидаги қадимий, ҳаробага айланган «Қаймоқ бозори масжиди» бор. Масжид Ғиждувон шаҳрининг қоқ марказида жойлашган. Туман ҳокимлиги биносидан 150 — 200 метр, буюк Абдухолиқ Ғиждувоний қадамжосидан 250 — 300 метр нарида жойлашган.
Изоҳ (0)