Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг январь—ноябрь ойларида 5,01 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга кўп.
Ўзбекистондан Россияга экспорт қилиш ҳажми 1,9 миллиард долларни ташкил этди. Россия товарлари ва хизматлари экпорти эса 3,2 млрд долларга етди.
Россиянинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 17,8 фоизни ташкил этиб, Хитойдан кейин иккинчи ўриндаги йирик ҳамкорга айланди.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий савдо айланмаси 6 миллиард долларга етиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)