АҚШ президенти Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн сўров пайтида РФ Разведка бош бошқармаси собиқ бошлиғи вафот этган жой Москва вилояти эмас Ливан эканлигини айтди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Флиннинг кўрсатмалари акс этган ҳисобот расман чоп этилди, аммо ундаги баъзи жойлар ўчирилган.Флинн ўзининг россияликлар хусусан Сергун билан алоқалари ҳақида сўзлаб берди.
Ҳодиса ҳақида бошқа ҳеч қандай тафсилотлар маълум қилинмаган.
Расмий манбаларга кўра, Сергун 2016 йилнинг 3 январь куни юрак хуружидан Москва вилоятидаги дам олиш масканида вафот этган.Американинг Stratfor разведка ва аналитика компанияси унинг ўлими кейинги кун Ливанда юз берганини маълум қилган.
Изоҳ (0)