«Севилья» ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия клубни ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Дефенса Central нашри хабар беради.
Мадриднинг «Реал» клуби «Севилья» ярим ҳимоячиси Пабло Сарабияга қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, Мадридликлар футболчи учун шартнома бўйича 18 миллион эвро тўлаши керак. Қайд этиш жоиз, Сарабия аввалроқ (2009—2011 йилларда)«Реал»нинг иккинчи жамоаси — «Кастилья» сафида тўп сурган.
Жорий мавсумда Сарабия Ла Лига баҳсларида «Севилья» таркибида 16 ўйинда майдонга тушиб, 6 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)