16 декабрь, якшанба куни футбол бўйича Франция Лига 1’нинг 18-тур баҳсида «Монако» клуби «Лион» уйига сафар қилиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Тьерри Анри қўл остидаги жамоа Франция чемпионатидаги 17 та ўйинда 10 марта ютқазди (бир ўйин Франциядаги тартибсизликлар сабаб бошқа муддатга кўчирилган). «Генгам» ва «Амьен» жамоаларида эса 11 тадан мағлубият мавжуд.
Франция чемпионатида 13 очко жамғарган «Монако» мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа натижаларида ижобий ўзгариш кузатилмаса, иккинчи лигага тушиш эҳтимоли бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)