Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) янги камарни жорий қилди, дея хабар берилади WBO’нинг Twitter саҳифасида.
Камар WBO Глобал деб номланади. Намибиялик Бетуэль Ушонани мағлубиятга учратган германиялик боксчи Себастиан Формелла WBO Глобал камарини қўлга киритган илк спортчи бўлди.
WBO янги камарни қандай асосда топширилишига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, WBA йўналишида чемпионларга WBA Super ва WBA Regular камарлари топшириб келинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)