• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пенсия ёши аёллар учун 58, эркакларга эса 63 ёш бўладими?

    Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташаббуси билан Миллий матбуот марказида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш концепцияси моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Нафақа олувчиларнинг ёшини белгилаш, тегишли тартибда пенсия тўловини жорий этиш бугун барчани қизиқтираётган масалага айланди. Билдирилган маълумотларга кўра, пенсия фуқароларнинг умр кечириш ёшига нисбатан белгиланиши манба сифатида олинади. Яъни, умргузаронлик эркаклар 71 ёш, аёллар 76 ёшгача бўлса, ўртача 73 йил эканлиги қайд қилинган. Пенсия ёши аёллар учун 58, эркакларга эса 63 ёш бўлиши мумкин.

    Пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлашда даромад ва харажат муҳим манба ҳисобланади. Яъни, ҳар бир ишчи-ходимнинг иш ҳақидан «Халқ банки»да очилган жамғариб бориладиган дафтарчага муайян миқдорда маблағ ўтказилади. Фуқаро пенсия ёшига етгач, жамғармада тўпланган пул тақсимланиб, ойма-ой тўлаб борилади. 2018 йилнинг 10 ойлиги давомида тушумлар ижроси 19 240,5 миллиард сўмни ташкил этди.

    Бошқача айтганда, бу белгиланган пулдан кўп. Пенсия ва нафақа олувчиларнинг ойлик тўловларини ошириш имкони мавжуд, аммо пенсия ва нафақа олувчилар сони соғлигини йўқотганлик, бахтсиз ҳодиса, тасодифий фалокат сабаб ногиронлик нафақасига чиқаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам йилдан йилга ошиб бораётгани ҳисобга олинса, пенсия миқдорини «бир зарб билан» оширишнинг имкони йўқлиги сезилади. Мазкур йилнинг 10 ойи давомида 244 225 нафар фуқаро қўшимча равишда пенсия ва ижтимоий нафақа ола бошлади.

    Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан, 2018 йил 1 январидан 65 ёш ва ундан ошган ҳамда 2010 йилга қадар пенсия тайинланган фуқароларни нафақасида аниқланган ортиқча тўловлар қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди, улардан ундирилмайдиган бўлди ҳамда мазкур йилнинг январидан 24 тоифадаги ишловчи пенсионер иш ҳақи ҳамда пенсиясини 100 фоиз миқдорда олади.

    Айтилгани каби, харажатга нисбатан аҳолидан йиғилган даромад тушумлари бир мунча кўп. Пенсия ва нафақа олувчиларнинг ойлик тўловлари суммаси келгуси йилда ҳам ошиб боради. Шунингдек, нон ва нон маҳсулотларининг нархи ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, «Пенсия» дастури модулига кўра, мазкур йилнинг октябридан айрим тоифадаги пенсия ва нафақа олувчиларга энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик нон конпенсация пули тўлови жорий этилди. Пенсия ва ижтимоий нафақа ҳар ойнинг 10-санасидан 27-гача «Халқ банки» томонидан тўланмоқда.

    Тадбирда аҳолидан тушаётган шикоятларга ҳам тўхтаб ўтилди. 2018 йилнинг ўтган даврида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига 5925 нафар фуқародан келган ариза, шикоятлар муддатида ҳал этилди. Пенсия жамғармасининг «Ишонч телефони» орқали 754 нафар ҳамда Республика Бош прокуратурасининг «Ишонч телефони» орқали 198 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилинган, белгиланган тартибда жойига чиқиб ўрганилиб, ижроси таъминланган.

    «Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларига оид қонун борлигига қарамай, айрим ходимларимизнинг ўз мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатлари учраб турибди, — дейди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Ёрқин Турсунов. — Қонунни билмаслик оқибатида аҳоли сўровига масъулиятсизлик билан жавоб қайтарилган.

    Амалдаги қонунда меҳнат дафтарчаси пенсияга чиқиш учун асосий ҳужжат эканлиги қайд этилган, одамларнинг архивдан маълумотнома олиб келишини талаб қилиш ҳақида гап-сўз йўқ. Бу ортиқча қоғозбозликдан бошқа нарса эмас. Лекин, баъзи инспекторларимиз архивдан маълумотнома талаб қилаётгани бор гап. Ўз касбига лаёқатсизлик билан ёндашган 5 та ходимимизни ишдан бўшатдик, 184 нафарига хайфсан эълон қилдик. Maxсус ўқув курслари ташкил этдик. Шунга қарамай, жамғармамизда иқтидорли, етук, соҳани яхши биладиган кадрларга эҳтиёж катта».

    Меҳнат дафтарчасида иш фаолияти давомида узулишлар бўлиши табиий жараён. Доимий иш жойига эга бўлмаслик, томорқа меҳнати ёки бировларнинг хожатини чиқариш орқали даромад қилиши, яъни уй таъмирлаш, киракашлик, бозорда арава тортиш каби масалаларга доир матбуот ходимларининг берган саволларига Ёрқин Турсунов қуйидагича жавоб берди:

    «Ҳозирда мамлакат ичкарисида туриб оиласини боқиш учун ёлланма меҳнат орқали даромад қилиб, давлатга солиқ тўламай, пул топаётганлар ҳамда хорижда ишлаётган фуқароларимизга нисбатан пенсияга чиқишларида енгиллик яратиш мақсадида олдиндан бадал тўловлари жорий этилди.

    Маълумотларга кўра, хорижда меҳнат қилаётганлар сони 2 миллион нафарни ташкил этса, шундан 1,5 миллиони Россияда ишлайди. Ҳали бу рўйхатга олингани. Ички ва ташқи муҳитда доимий иш жойига эга бўлмай, меҳнат дафтарчаси юритилмасдан, ёлланма меҳнат қилаётган фуқаролар бир минимал окладнинг 4,5 барборада жамғарма ҳисобига маблағ киритса, бир йиллик иш стажига эга бўлади. Шу тариқа тўловни амалга оширса, ёшга доир пенсиясини белгиланган тартибда олади.

    1993 йилда қабул қилинган «Пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун эскирганлиги сезилиб қолаяпти. Ўтган давр мобайнида қонунга киритилган ўзгаришларни яна бир бор кўриб чиқиш, хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш, аҳоли манфаатларига мослаштириш учун таклифлар ишлаб чиқилди».

    16.12.2018, 19:06   Изоҳ (0)   108377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 8 та бозорда байрамолди савдо ярмаркалари ташкил қилинди

    16.12.2018, 18:36

    Тошкентдаги 505 та маҳаллада кўнгиллилар Қорбобо либосини кийди

    16.12.2018, 18:21

    Тошкентда фуқаро мастлигида опасини пичоқлаб қўйди

    16.12.2018, 18:00

    Фарғонада гўдак ис газидан вафот этди

    16.12.2018, 17:45

    Тошкент вилоятида қорамол ўғриси қўлга тушди

    16.12.2018, 17:22

    Тошкентда хоразмлик талончи қўлга олинди

    16.12.2018, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.