Келаси ҳафта Ўзбекистонда ҳаво совиб кетади, деб хабар бермоқда Repost.
17 декабрь, душанба куни кундузи ҳаво ҳарорати 10 даража илиқни ташкил этади, бироз ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Аммо 18 декабрдан бошлаб ҳарорат кескин тушади. Хусусан, 18—19 декабрь кунлари ҳаво 3—8 даража илиққача совийди, 19 декабрда эса кундузги ҳарорат 0—5 даражага тенг бўлади.
18—19 декабрь кунлари ва келаси якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қор ва ёмғир кутилади. Ҳафта ўртасида туман тушади. 17—19 декабрда ҳаво ҳарорати кундузи 3 даража совуққача пасаяди. Кечаси 2—7 даража совуқ бўлади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кутилади.
Изоҳ (0)