Беларусь президенти Алексанр Лукашенконинг айтишича, унинг мамлакати учун суверенитет — бу жуда муқаддас нарса ва у (мамлакат) ҳеч қачон Россия таркибига кирмайди. Бу ҳақда у Россия ОАВлари билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
Шунингдек, Лукашенко мутлақ мустақил давлатлар йўқлиги ҳақида фикр билдириб, Россия мустақил бўлмаса-да, суверен эканлигини қўшиб қўйди. «Агар бизни, Жириновский таклиф этганидек, областларга ажратиб, Россия таркибига қўшиб юборишмоқчи бўлса, бу ҳеч қачон амалга ошмайди», — деди у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, агар Россия раҳбарияти шундай тоифада фикрласа, бу Россиянинг ўзига зарардир.
Изоҳ (0)