Наманган вилоятида 6 декабрь куни сирли гумбурлаш ҳодисаси юз берган эди. 14 декабрь куни ҳам соат тахминан 10:00 ларда вилоятда яна портлашни эслатувчи гумбурлаш овози тарқалган (муштарийлар берган маълумотларга кўра, овоз Андижон ва Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида ҳам эшитилган).
ЎзА ушбу ҳолат юзасидан «ваҳима ва миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида» Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан боғланган. Бошқарма бошлиғи Б.Ашуров гумбурлаш овозини эшитганини тасдиқлаган.
Овоз эшитилгани рост. Биз шу заҳоти барча туманлардаги бўлинмалар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, гидрометеорология, сейсмология хизматлари билан тезкор боғланиб олган маълумотлармизга кўра, вилоят ҳудудида ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган.Шунингдек, бошқарма навбатчилик қисмига ҳам фуқаролардан фавқулодда ҳолат ҳақида мурожаат келиб тушмади. Овознинг манбааси ҳозирча номаълум. Уни аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Сабаби аниқланса, албатта юртдошларимизга маълум қилинади.
Б.Ашуров, Наманган вилояти ФВБ бошлиғи
Изоҳ (0)