Россияда 17 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган икки киши устидан суд бошланди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Тергов автобус эгаларини техник қоидаларни қўпол равишда бузиб, одам олиб ўтиш тақиқларга қарамасдан фаолиятини давом эттирганликда айбламоқда.
Маълумот учун, 6 октябрда ўзбекистонлик фуқароларни олиб кетаётган автобус ҳамда Санкт Петербург – Нижний Новгород тезюрар поезди иштирокида фожеали ЙТҲ содир бўлган. Темир йўл кесишмасида ўчиб қолган автобусда бўлган 16 нафар ўзбекистонлик вафот этган. Ҳалок бўлганлар ичида 8 ёшли қиз, ҳамда унинг икки ёшли укаси ҳам бўлган.
Изоҳ (0)