Қорақалпоғистонда «Қоракўлчиликни ривожлантириш» жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Жамғармага маҳаллий бюджетдан 2 миллиард сўм ажратиш назарда тутилмоқда.
Ушбу жамғарма маблағларини қоракўлчилик субъектларида наслчилик ишларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва наслдор қоракўл қўйларини харид қилиш учун имтиёзли кредит линиялари шаклида йўналтириш белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)