Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Анқара шаҳрида рўй берган поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 декабрь куни Анқарадан Кўняга йўл олган тезюрар поезд локомотив билан тўқнашиб кетган. Поезднинг иккита вагони рельслардан чиқиб ер усти ўтиш жойига бориб урилиб, уни вайрон қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида 48 шахс жабрланган ва 9 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)