Россия махсус хизмати кучлари ОАВ томонидан «суперқурол» деб ном олган ШАK-12 янги автомат мажмуасига эга бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
ШАК-12 ўзига хос қурол бўлиб, у ҳатто махсус бўлинмалар учун ҳам оммавий бўлмаган намуна саналади.12,7 миллиметр калибрли ШАK-12 оғир автомати Федерал хавфсизлик хизмати буюртмасига биноан Россия махсус хизмати учун яратилган.ШАK-12 — юқорисамарали ҳужум қуролининг замонавий намунаси бўлиб, у махсус хизмат бўлинмалари учун мўлжалланган. Унинг асосий вазифаси — душманга тез ва самарали зарба беришдан иборат.
Изоҳ (0)