Хорижий инвесторлар қиймати 500 миллиард АҚШ доллар бўлган лойиҳадан бош тортмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Архитектор Норман Фостер ўз обрўсига путур етказмаслик мақсадида Неом шаҳри қурилишида иштирок этишдан бош тортди.Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши унинг хорижий инвесторлар ёрдамида модернизация қилинадиган мутаасиб қироллик барпо этиш ҳақидаги режаларига хавф солаётганини англаб етмоқда. Унинг Қизил денгиз соҳилидаги қиймати 500 миллиард АҚШ долларга тенг энг жасоратли лойиҳаси бўлмиш Неом шаҳри қурилиши хавф остида қолмоқда.Сунъий интеллект ва бошқа илғор технологиялар ёрдамида қурилиши лозим бўлган Неом футуристик шаҳри аввал ҳам жуда қалтис лойиҳа саналган. Аммо октябрда Қошиқчи ўлими билан юзага келган дипломатик инқироздан сўнг ар-Риёд унга хорижий мутахассислар ва зарур маблағни жалб қилиши жуда қийин бўлади. «Ушбу лойиҳага ҳали кўп йиллар ҳеч ким инвестиция киритмайди», — деди шаҳзода тадбиркорлар билан учрашувда.
Изоҳ (0)