Умра – 2025/2026 мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари 14 август куни Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
-VO44gsq-.avif)
Маълум қилинишича, ушбу 240 нафар фуқаро Uzbekistan Airways самолёти орқали Тошкент халқаро аэропортидан Жидда шаҳрига йўл олди. Улар дастлаб Мадина шаҳрида 3 кун, сўнгра Макка шаҳрида 7 кун зиёратда бўлади.
Зиёратчилар Мадинада Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Аl Ayma Elite ва Маrmara Hotel каби замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

--9k7kxHT.avif)
Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.
Макка ва Мадина шаҳарларида муборак жойларни зиёрат қилиш билан бирга Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳатга ҳам олиб борилади.
-vMXpMVpf.avif)

Умра тадбирларини ташкил этиш
2024 йил июлида Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Ҳукумат қарори билан лицензия талаб ва шартлари жорий этилган. Лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан умра хизматларини кўрсатганлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари этиб белгиланган.
2024 йилда умра мавсуми 10 сентябрдан бошланганди.
Изоҳ (0)