Буюк Британия Консерватив партиясидан сайланган депутатлар Тереза Мэй партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимини сақлаб қолиши учун овоз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Вакиллар палатаси депутатларидан 200 нафари бош вазирни ёқлаб овоз берди, 117 нафари қарши чиқди. Энди бир йил давомида Мэйдан етакчиликни тортиб олиш мумкин эмас.
Депутатларнинг бир қисми Мэй Европа расмийлари билан келишган Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш лойиҳасидан норози эди. Бош вазир 10 декабрь куни парламентдаги Brexit бўйича овоз беришни бекор қилди.
Изоҳ (0)