Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ўзини ҳукумат раҳбари лавозимидан четлатиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш учун барча чоралар кўришини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Матбуот анжуманида чиқиши чоғида Мэй унинг истеъфоси мамлакат келажагига хавф солишини маълум қилган.12 декабрь куни Парламентнинг қуйи палатасида Тереза Мэйга ишонч билдириш овозга қўйилади.
Мэйни истеъфога чиқариш Британия парламент вакиллари томонидан мамлакатни Евроиттифоқдан чиқиши билан боғлиқ ноаниқликлар сабаб илгари сурилди.
Изоҳ (0)