12 декабрь, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 6-турида «Бавария» сафарда «Аякс» билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.
Шу тариқа «Бавария» жорий мавсумда Чемпионлар Лигаси гуруҳ баҳсларида битта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамади.
Opta’нинг ёзишича, «Бавария» сўнгги марта Юрген Клинсманн қўл остида 2008/09 йилги мавсумда гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаган.
Гуруҳдаги бошқа ўйинларда мюнхенликлар «Бенфика» ва АЕК устидан ғалаба қозонди. «Аякс» билан эса яна бир дурангга имзо чекилди. Гуруҳда Германия клуби биринчи, нидерландияликлар эса иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)