Осиё бокс конфедерацияси 2018 йил якунлари бўйича Best of the Asians ғолибларини аниқлади.
13 та номинация бўйича 2018 йилги бокс мавсумининг энг яхшилари маълум бўлди.
«Йилнинг энг яхши эркак боксчиси» номинациясида ўзбекистонлик Исроил Мадримов мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Мадримов 46,76 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринни ҳиндистонлик Амит Пангхал эгаллаган бўлса, кучли учликка яна бир ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров якун ясади. Ҳар иккала боксчи ҳам Жакартада ўтган Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)