Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги «Сайёд« маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сувтушар қишлоғида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда UZ24 хабар қилди.
Воқеа кечки соат 20.00 лар атрофида содир бўлган. Пичоқланган 9-синф ўқувчисига тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда унинг аҳволи қониқарли.
Сувтушар қишлоғилик фуқаро берган маълумотларга кўра, пичоқбозлик даҳанаки жанжал туфайли юзага келган. Ўқувчилар бир-бирига яқин қариндош бўлган.
Изоҳ (0)