10-декабар куни бўлиб ўтган Ижтимоий медиа маҳсулотлари Х Миллий фестивалида BBC ўзбек хизмати «Ўзбекистон дўстлари» дипломи ва эсдалик белгиси билан тақдирланди. Бундай мукофот Ўзбекистонда BBC учун биринчи марта берилиши, дея хабар беради «Turon 24».
«Тўғриси, кутмагандим. BBC ўзбек хизмати бир неча халқаро мукофотларни олган. Аммо Ўзбекистонда ҳеч қачон бу тарзда тақдирланмаган. BBC биринчи марта Ўзбекистонда дўст сифатида тақдирланди. Умид қиламанки, бу тақдирлов ўзбек ҳукуматининг BBC’га нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. BBC дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади", дейди ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файз.
BBC 2005 йили Ўзбекистондан чиқиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил октябрь ойида Парижга қилган ташрифи чоғи BBC’га Ўзбекистонда фаолият юритиши учун рухсат бўлишини айтганди.
Изоҳ (0)