• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатасида ҳукумат томонидан киритилган қонун лойиҳаси депутатлар танқидига учради

    2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Фото: Қонунчилик палатаси

    Мажлис кун тартибига мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари киритилган бўлса-да, лекин йиғилиш аввалида асосий баҳс-мунозаралар 2019 йилга мўлжалланган бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси устида кечиши аён бўлди.

    Мажлис арафасида кун тартибига киритилган барча масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинганда ҳам депутатлар «2019 йилги бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси ва 2020—2021 йилларга прогноз мўлжаллари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси хусусида қатор ўринли эътирозларини билдирди.

    Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа 2019 йилги бюджет ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Бюджет кодекси, Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади. Қонун лойиҳаси 2019-режа йилига бюджет сиёсати Концепцияси ва 2020—2021 йиллар прогноз мўлжалларини амалга ошириш мақсадида қонунчиликдаги айрим нормаларнинг аниқ қўлланилиши, бюджетлараро муносабатлар ва солиққа тортиш соҳасидаги алоҳида масалаларини тартибга солишнинг зарур ҳуқуқий шароитларини яратиши лозим эди.

    Бироқ ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг қўмиталари, фракцияларида бўлиб ўтган муҳокамаларда депутатларнинг бир қатор савол ва эътирозларини келтириб чиқарди.

    Олий Мажлис регламентига кўра, бюджетнома тасдиқлангандан кейин у билан боғлиқ бўлган бюджет-солиқ сиёсати ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан парламент қуйи палатасига киритилиши, палата қўмиталари ҳамда фракцияларида кенг муҳокама этилиши ва қабул қилингач, 10 кун ичида сенатга юборилиши керак. Депутатлар мажлисда, аввало, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ўта мураккаб ва муҳим қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига жуда кечиктириб киритилганига эътироз билдирди.

    Бундан ташқари, Президент қабул қилинаётган қонунлар тўғридан-тўғри амал қилиши, унда ҳаволаки нормалар мутлақо бўлмаслиги лозимлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келаётган бир пайтда мазкур қонун лойиҳасида кўплаб ҳаволаки норманинг мавжудлиги депутатларнинг эътирозига сабаб бўлди.

    Шунингдек, парламент вакилларининг таъкидлашича, лойиҳанинг 71-моддасида хронометраж ўрганиш, яъни тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми, ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализацияси хронометражи ўтказилаётган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш мақсадида товар (иш, хизмат)ларни ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ текшируви солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўлиши қонунан белгиланаётгани амалиётда бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Сабаби, аксарият ишлаб чиқариш ҳажми, товар (иш, хизмат) реализациясида мавсумий ҳолатлар мавжуд бўлиб, хронометраж ўрганиш кўп ҳолларда тушум кўпайган — мавсум айни қизиган пайтларда ўтказилади. Масалан, салқин ичимликлар билан савдо қиладиган тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқаришлар ёз жазирамасида, фармацевтика фирмалари қиш чилласида хронометраж қилиниши тадбиркорлик субъекти эгасига нисбатан адолатдан бўладими? Ҳолбуки, табиий шароит, яъни «ўлик» мавсумларда тадбиркорлик субъектларининг тушуми камаяди. Мазкур қонун лойиҳасида эса солиқ тўловчида товар (иш хизмат)лар реализациясидан фойда камайиши юзага келган ҳолларда бу ҳаракат солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланиши белгиланаётгани депутатларда эътироз уйғотди. Ваҳоланки, бунга бошқа қатор объектив ва субъектив омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилди.

    Шунингдек, парламент вакиллари мазкур қонун лойиҳаси билан солиқ тўловчиларни мавзули ва экспресс-ўрганишлар тартиби ўрнатилаётгани ҳақида ҳам шундай мулоҳаза билдирди. Уларнинг фикрича, мамлакатда қонунчиликни босқичма-босқич либераллаштириб, тадбиркорга кенгроқ имконият ва эркинлик яратилаётган бир пайтда мазмун-моҳияти текширувдан бошқа нарса бўлмаяпти, лекин янгича номланган нормаларнинг «кашф» қилинишидан ким наф топади? Бу каби ўрганишларнинг жорий қилиниши тадбиркорларнинг вақтини олиб, иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади, холос.

    Муҳокамаларда қонун лойиҳасида белгиланган яна бир норма — ҳисобга олиш, мавжуд маълумотлар қонунийлик даражасини ошириш ва ўрганиш орқали маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар ҳақидаги ишончли маълумотларни тўплаш мақсадида ўтказиладиган солиқ тўловчиларни паспортлаштириш — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳудудини, бино ва иншоотларини, мол-мулкини ўрганиш ҳамда бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб этилиши мумкинлиги ҳам кескин баҳс-мунозара келтириб чиқарди.

    Депутатлар эътироз билдирганидек, бу оддий, кундалик жараён бўлиши керак эмасми? Шунчаки рўйхатга олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили нега керак бўлиб қолди? Биз фуқаролик жамияти қуришни тарғиб қилаётган бир пайтда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – маҳалла бош-қош бўлиши керак бўлган маҳалла ҳудудида ҳам фаолларнинг ўзи рўйхатни тузмаса тўғри бўлармикан?

    Президентнинг 2017 йил 13 декабрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида маҳаллий бюджетларнинг даромадини кўпайтириш, орттирилган қўшимча даромадларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш ҳамда ҳудудларни ривожлантиришга йўналтириш кўзда тутилган эди. Қонун лойиҳасида эса маҳаллий бюджетларнинг даромадини ҳудудларнинг ўзида қолдириш масаласи бирмунча мавҳум қолдирилгани ҳам депутатлар эътиборини тортди.

    Умуман, йиғилишда ҳукумат томонидан киритилган ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга, эътирозларга олиб келди. Кескин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

    Муҳокамалар якунига кўра, депутатлар томонидан қонун лойиҳаси муҳокамасини кечиктириш, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига эса ушбу лойиҳа бўйича масъул бўлган ҳукумат аъзоларини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиб, лойиҳа устида жиддий ишлашни давом эттириш, барча депутатларнинг таклиф ва танқидларини эътиборга олган ҳолда, келгуси ялпи мажлис муҳокамасига киритиш таклиф қилинди.

    Ушбу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланди.

    11.12.2018, 08:45   Изоҳ (0)   15661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    BBC илк бор Ўзбекистонда мукофотланди

    11.12.2018, 08:25

    Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ давлат органига айлантирилди

    11.12.2018, 08:10

    Ўзбекистон спорт таълимида Беларусь тажрибаси жорий этилади

    10.12.2018, 23:54

    Ўзбекистонда маҳкумлар жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлди

    10.12.2018, 23:43

    «Мозори Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли қурилиши бўйича молиявий консорциум ташкил этилади

    10.12.2018, 22:50

    «Ислом тафаккури» журналининг тақдимоти бўлиб ўтди

    10.12.2018, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.