Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетган эди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франция давлатига ташрифлари доирасида Париж шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Муфтий ҳазратларига Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли фаолият тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар янада кенг кўлам касб этмоқда. Ҳамкорлик алоқаларининг ривожланганини Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилда ушбу мамлакатга расмий ташрифи, икки томонлама муносабатларнинг юқори даражага кўтарилганидан далолат беради. Ушбу учрашувлар натижаси ўлароқ, кўплаб ҳамкорликлар юзасидан шартномалар ва келишувлар имзоланган эди.
Франция сафари давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)