Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 53 036 та электр ҳисоблагичлар ҳамда ҳисоб нуқтларидан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 420 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.
Шу кунгача шаҳарга «Тошелектроаппарат» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 15 600 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди.
Маълумот учун, Ангрен шаҳарда 50 000 га яқин аҳоли истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шу кунгача 10 000 га яқин хонадонга ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
«Айни пайтда электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда», — дейилади «Ўзбекэнерго» ахборотида.
Изоҳ (0)