Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор Uzinfocom ўзининг .UZ домен ҳудудидаги номларни рўйхатга олиш ва узайтириш билан боғлиқ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.
«Ягона интегратор томонидан хизмат кўрсатилган домен эгалари ўз домен номларини (домен трансфери) .UZ ҳудудидаги исталган расмий регистраторга ўтказишлари мумкин», — дейилади хабарда.Қайд этилишича, ушбу қарор Uzinfocom’га регистратор ва .UZ домени маъмурияти орасидаги аниқ функцияга амал қилиши ҳамда регистраторларнинг рақобатбардош тизимини ривожлантириш имконини беради.Uzinfocom Ўзбекистоннинг юқори поғонадаги доменлари администратори саналиб, маълумот эълон қилинган вақтда 320 доменнинг регистратори бўлган.
Изоҳ (0)