«Қўнғирот ун заводи» АЖ томонидан ишлаб чиқариш учун қабул қилиб олинган жами 1700 тонна шоли маҳсулоти моддий жавобгарлик шартномаси асосида Б. А.нинг жавобгарлигига берилиб, Қонликўл тумани, «Жайхун» ОФЙ ҳудудида жойлашган, жамиятга ижара шартномаси асосида фойдаланишга олинган омборга жойлаштирилган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
«Ўздонмаҳсулот» АК бошқарув раиси буйруғига асосан Б. А.нинг жавобгарлигидаги шолининг кирим ва чиқими инвентаризациядан ўтказилганида 1 миллиард 177 миллион 141 минг 861 сўмлик 817 минг 902 килограмм шоли маҳсулоти камомади аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)