Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳрида яшовчи Х.З.нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Офат оқибатида уйнинг 150 квадрат метр майдонида том қисми ва йўлакда турган Lacetti русумли автомашина ёниб зарар кўрган.
Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)