ИИВнинг Самарқанд вилоятидаги академик лицейи иқтидорли ўқувчилари ўртасида Конституциянинг 26 йиллиги байрами муносабати билан «Тафаккуримизни синаймиз» кўрик-танлов ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Танловда «Жасорат», «Қонун посбонлари» ҳамда «Қалқон» жамоалари 5 та шартда бўйича беллашди.
Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши иммунитетни шакллантириш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук етиб тарбиялаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов якунига кўра «Жасорат» жамоаси учинчи, «Қалқон»жамоаси иккинчи ва «Қонун посбонлари»жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
— Бундай танловлар орқали энг иқтидорлиларини саралаб оламиз. Олий таълим муассасаларига профессионал кадр бўлиб етишадиган ёшларни тайёрлаб берамиз, — дейди вилоят ИИБ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, лейтенант Жаҳонгир Саъдуллаев.
Танлов ғолибларига Самарқанд вилоят ИИБ раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)