Тошкент вилояти бюджетига жорий йилнинг 11 ой давомида 5 триллион 382 миллиард сўм тушум қилинди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармасида Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирда маълум қилинди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Бунда солиқ солиш базасини кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, фаолиятини тўхтатган корхоналарга кўмаклашиш натижасида ўз фаолиятини қайта тиклаш ва солиқ қарзларини солиқ идоралари томонидан судгача бўлган жараёнда ундириб олиниши бўйича олиб борилган ишлар муҳим омил бўлди.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 триллион 848 миллиард сўмга кўпайди.
Изоҳ (0)