«Темурбеклар мактаби»да Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан илк бор асосий дарс жадвалидан ташқари «Прокурор соати» машғулоти жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент ҳарбий прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур машғулотлар Фарғона, Самарқанд ҳамда Хоразмдаги «Темурбеклар мактаби» тингловчилари, шунингдек, Қуролли Кучлари Академияси курсантлар билан ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳарбий округидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, хизматнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида хафтанинг ҳар пайшанба кунлари Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)