Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида шу йил 7 декабрь куни Яшнобод МФЙда яшовчи, О.У. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи Э.Б.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Э.Б. касалхонага ётқизилган. О.У. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)