Сирдарё мусиқали драма театрига бош режиссёр тайинланди
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят маданият бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати
Шундан сўнг, Сирдарё театрига бош режиссёр этиб Мансур Холиқов тайинланганлигини расман эълон қилди.
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати
Мансур Холиқов ҳозирги кунга қадар пойтахтдаги Республика сатира театрида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасида ишлаб келган бўлса-да, Сирдарё театри билан доимий ижодий алоқада бўлиб, ўтган йиллар мобайнида бир нечта сара спектакллар саҳналаштирди.Театр директори Р.Ражабов ёш режиссёрга катта умид билдириб, эркин ижод қилиб, Сирдарё театри шон-шуҳратини янада юксалтириш йўлидаги изланишлари учун барча шарт-шароитларни имкон қадар яратиб беришга ваъда берди.
Изоҳ (0)