Ёшлар иттифоқи томонидан ташкилланган анжуманда ёшлар орасида содир этилган жиноятлар таҳлил этилди ва уларнинг кўпчилиги ҳаётда ўз ўрнини топа олмаётгани муҳокама қилинди. Бу ҳақда Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
«Бу эса уларнинг бошқа йўллардан ечим қидиришга ундаб, охир-оқибат жиноят йўлига олиб келмоқда. Бошқа бир ҳолат: ўзини 100 фоиз ҳақ ёки тўғри йўлдаман деб ўйловчи ёшлар ёки ўз имкониятларидан тўғри йўлда фойдалана олмаётган ёшлар. Бунга мисол спортчи билан содир бўлган тунги клубдаги пичоқбозлик ёки яқиндагина бўлиб ўтган босқинчилик ортидан қўлга олинган бир гуруҳ «маскаликлар», — дейди Алишер Саъдуллаев.
Алишер Саъдуллаевга кўра, Ёшлар иттифоқи ҳам жиноятчиликка қарши бандлик, спорт, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ёки бошқа тадбирлар орқали курашмоқда, аммо бу ҳали етарли эмас. Иттифоққа ишлатилмай қолаётган ёшларнинг кучи ва идроки, ташаббуси ва иштироки етишмаяпти.
Изоҳ (0)