Оҳангарон туманлараро судининг 2018 йил 9 ноябрдаги Суд буйруғига асосан Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудида жойлашган «Оҳангароншифер» акциядорлик жамиятидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 890 752 386 сўмлик солиқ қарзи ундириш бўйича ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
МИБ Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан «Оҳангароншифер» АЖнинг «Миллий банк» Ангрен филиалидаги ҳисоб рақамига 12 ноябрда инкасса топшириқномаси қўйилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 30 ноябрь ҳолатига «Оҳангароншифер» АЖдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 890 752 386 сўм солиқ қарзи ундирилиши таъминланди.
Изоҳ (0)