Жиззах вилояти Пахтакор тумани «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида 7 декабрь иситиш печидаги табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган.
Ҳодиса оқибатида беш киши — хонадон эгаси Ҳ.Э, турмуш ўртоғи Г.И., ўғли К.М., укаси Ҳ.Э. ва келини Н.Т. ис газидан заҳарланган. Ака-ука Ҳ.Э.лар, Г.И. ва келин Н.Т.га тиббий ёрдам кўрсатилган, К.М. эса касалхонага ётқизилган.
«Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Декабрь ойида бир неча марта газдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари юз берди. Хусусан, 3 декабрь куни бутун мамлакат бўйлаб камида 13 киши, декабрнинг илк кунида эса Андижон вилоятида ўнлаб одамлар ис газидан заҳарланган эди.
Изоҳ (0)