Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига янги прокурор тайинланди. Мазкур лавозимни Фозилов Жаҳонгир Тўлқинович эгаллади. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов маълум қилди.
Қўқон шаҳрининг аввалги прокурори Шамсиддин Турдалиев Хоразм вилояти прокурорига ёрдамчи этиб тайинланган эди.
Жаҳонгир Фозилов 1969 йилда туғилган, узоқ йиллар масъул лавозимларда фаолият юритган. Янги лавозимга у беш йил муддатга тайинланди.
Изоҳ (0)