• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Jizzax
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон деҳқон ва фермерларига табрик йўллади

    Ўзбекистонда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида байрам қилинади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон деҳқон ва фермерларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Унинг тўлиқ матни қуйида келтирилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Қадрли ватандошлар! Муҳтарам деҳқон ва фермерлар! Аввало, барчангизни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни билдиришга рухсат этгайсиз.

    Ўз ишининг моҳир устаси бўлган сиз, азизларнинг фидокорона меҳнатингиз самарасини ҳар куни ўз дастурхонида кўрадиган халқимиз бу йилги мавсум қандай оғир ва мураккаб кечганини яхши билади. Ҳақиқатан ҳам, табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдиргани, кузда эса ёғин-сочинларнинг барвақт бошлангани мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.

    Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, юртимиз бўйича 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрлашга эришганингиз таҳсинга лойиқ. Мухтасар айтганда, жами бўлиб 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирганингиз йил давомида қилган мардона меҳнатингиз маҳсулидир.

    Жорий мавсум охирлаб, йил натижалари сарҳисоб қилинаётган мана шу қутлуғ айёмда сизларга, барча қишлоқ аҳлига ана шундай олижаноб меҳнатингиз учун ўз номимдан, халқимиз номидан катта раҳматлар айтиб, чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

    Азиз дўстлар!

    Сизларга яхши маълумки, юртимизда кейинги икки йилда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам муҳим дастурлар, «йўл харита»лари ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, деҳқон ва фермерлар, дала ишчилари меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган пахта ва ғаллани молиялаштириш тартиби ўзгартирилгани, Ўзбекистон тарихида биринчи марта фермерлар ўз маблағларини мустақил сарфлаш ҳуқуқига эга бўлганини таъкидлаш лозим.

    Бу йилги мавсумда ғалла етиштирадиган фермерларга 1 триллион 33 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 142 фоиз, пахтачилик хўжаликларига эса 5 триллион 138 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,4 марта кўп имтиёзли кредитлар ажратилгани соҳа ривожига юксак эътибор намунасидир.

    Ушбу тармоққа бозор механизмлари, хўжалик юритишнинг агрокластер тизими жорий этилаётгани, илгари эътиборимиздан четда бўлиб келган замонавий иссиқхоналар, балиқчилик, асаларичилик, қизилмия, заъфарон, қалампир, саримсоқпиёз, тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш, паррандачилик, йилқичилик, томорқа хўжаликлари каби йўналишлар жадал ривожланаётгани туб таркибий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалигини маҳаллий ва чет эллик инвесторлар учун тобора жозибали, истиқболли тармоққа айлантирмоқда.

    Айни вақтда қишлоқларимиз қиёфасини тубдан янгилаш, уларни обод қилиш, қишлоқ аҳли учун замонавий шароитлар яратиш бўйича ҳам кўп иш қилинмоқда. Жумладан, арзон уй-жойлар дастури доирасида бу йил қишлоқларимизда 28 мингта уй-жой барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди. Бундай уй-жойлар учун дастлабки тўлов миқдори 25 фоиздан 15 фоизга, кам таъминланган оилалар учун эса 10 фоизга туширилди.

    Бу йил «Обод қишлоқ» дастури доирасида 159 та тумандаги 416 та қишлоқда катта ҳажмдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада 2 миллионга яқин аҳолимиз учун янги уй-жойлар, табиий газ, электр, ичимлик суви тармоқлари, равон йўллар, мактаб ва боғчалар, шифо масканлари, маданият ва спорт иншоотлари, бир сўз билан айтганда, муносиб ҳаёт шароитлари яратилгани, ҳеч шубҳасиз, барчамизни хурсанд қилади ва келгусида бу ишларни янада катта кўлам ва кенг миқёсда давом эттиришга руҳлантиради.

    Қадрли юртдошлар!

    Ҳаммамиз яхши тушунамизки, ҳозирги пайтда олдимизда ҳал қилишимиз лозим бўлган ғоят муҳим вазифалар турибди. Аввало, жорий мавсумнинг аччиқ тажрибасидан келиб чиқиб, юқори самара бермаётган пахта ва ғалла майдонларини қисқартиришни изчил давом эттириш зарур.

    Пахта ва ғалладан бўшаган майдонларда экспортбоп, ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган экинлар экиш, бошқача айтганда, ҳар бир хўжалик ва туманнинг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилишимиз, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, томорқа майдонлари самарасини оширишга қаратилган ишларимизни кучайтиришимиз керак.

    Қишлоқ хўжалигида чидамли, эртапишар, серҳосил экин навларини яратиш, чорвачиликда наслчиликни яхшилаш, энг катта бойлик бўлган ер ва сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, уруғчиликни ривожлантириш эътиборимиз марказида туриши лозим.

    Келгуси йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Давлат бюджетидан қарийб 1,7 триллион сўм, халқаро молия институтларининг 84 миллион доллар миқдоридаги маблағини йўналтириш режалаштирилмоқда.

    Шунингдек, сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни ўзлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

    Бунинг учун Тошкент вилоятида жами 45 миллион куб метр сув йиғиладиган «Паркенцой», «Қизилсой», «Тоштепа», Жиззах вилоятининг Фориш туманида «Караман», Қашқадарё вилоятида «Гулдара», «Аяқчисой», Самарқанд вилоятида «Булунғур» сув омборлари барпо этилади.

    Келгуси икки йилда эса 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилади, йилига 1 миллиард 700 миллион куб метр сув тежалади ва 600 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

    Биз учун ўта муҳим вазифа – қишлоқ хўжалиги учун юксак билим ва малакага эга бўлган олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришимиз лозим. Бу борада хориждаги етакчи олий ўқув юртлари билан бирга қўшма факультетлар ташкил этиш, яқинда иш бошлаган «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали агро соҳа мутахассисларини, ёш кадрларни ривожланган хорижий мамлакатларда ўқитишга алоҳида аҳамият беришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

    Келгуси йили қишлоқ хўжалигида 1 миллиард 870 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланаётгани бу соҳадаги ишларимизнинг ҳажми ҳам, масъулияти ҳам нақадар юксак эканидан далолат беради.

    Ўз олдимизга қўйган улкан вазифаларни адо этиш, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз дастурхонини фаровон қилишдек олижаноб мақсад йўлида ҳаёт синовларида тобланган, мард ва матонатли фермерларимиз, Ўзбекистоннинг барча қишлоқ хўжалик ходимлари бор билим ва тажрибаларини, куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этиб, ўзларини аямасдан меҳнат қиладилар, деб ишонаман.

    Азиз дўстларим, ватандошларим! Сизларни яна бир бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга янги-янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Умрингиздан, меҳнатингиздан барака топинг! Кириб келаётган янги — 2019 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин! Қабул қилаётган барча режа ва дастурларимиз ижобат бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    08.12.2018, 20:14   Изоҳ (0)   45672
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилоятида 10-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди

    08.12.2018, 19:55

    Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги»да 900 минг нафар хотин-қиз иштирок этди (фото)

    08.12.2018, 18:54

    Жаҳонгир Фозилов Қўқон шаҳрига прокурор этиб тайинланди

    08.12.2018, 16:32

    Абдусалом Азизов тўсатдан текширув давомида ўзини кўрсатган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини мукофотлади

    08.12.2018, 15:57

    Фарғона шаҳрида ҳужжатсиз олиб ўтилаётган 41 млн сўмлик цитрус мевалар аниқланди

    08.12.2018, 15:17

    Ҳадис илми мактаби давлат рўйхатидан ўтказилди

    08.12.2018, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 29 июн, 14:00

    Бред Питтнинг Лос Анжелесдаги уйига ўғри тушди

    Лайфстайл | 29 июн, 13:35

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.