Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 3—8 декабрь кунлари республика бўйлаб «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари бадминтон, волейбол, стол тенниси, эстафета бахслари, шахмат ва шашка бўйича спорт тадбирлари ўтказилди.
Ҳафталик доирасида Ўзбекистон бўйича ўтказилган 1 596 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 900 000 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.
Изоҳ (0)