Халқ депутати Олег Барна ўзининг «Свобода» партиясидан бўлган ҳамкасби Юрий Левченко билан Парламентнинг Рада телеканали тўғридан-тўғри эфирида муштлашиб кетди. Бу ҳақда «NewsOne» хабар берди.
Депутатлар ўртасидаги келишмовчилик ҳарбий ҳолат муҳокамаси вақтида юз берган. Левченко Барнани олигархиянинг хизматкори деб атаган.«Барна ўз даражасини кўрсатган — у ‘маст ҳолда ўзини Киевдаги трамвайга урадиган одам’ », — дейди «Свобода» вакили.
«Бунга жавобан Барна Левченконинг юзига мушт туширди ва ерга қулатди»,— дейилади хабарда.
Канал директори Владимир Лёханинг сўзларига кўра, бу 20 йил ичидаги илк муштлашув саналади.
Изоҳ (0)