Сочидан йўлга чиққан туялар ортилган цирк машинаси Иркутск вилоятидаги гастрол чоғида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда маҳаллий ИИВ расмий сайтига таяниб «Avto.rambler» хабар берди.
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, транспорт воситаси йўл четидаги ариққа қулаган. Кузовдаги Сережа лақабли туя воқеа жойида нобуд бўлди. Славик эса жабрланмаган, уни ўт ўчирувчилар амаллаб оёққа турғазган.
Яқин аҳоли яшаш пунктида туяни олиб ўтиш учун транспорт топилмаганлиги оқибатида, у яёв ёнғин автомобили кузатувида шаҳарчага йўл олди. Ҳайвон 20 километр йўлни 45-даража совуқда мустақил босиб ўтди. У вақтинча ўт ўчирувчиларнинг қисмига жойлаштирилди. Қутқарув операциясига умумий ҳисобда саккиз соат вақт сарфланди.
Изоҳ (0)