Хитой ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2015 йилдан буён иқтисодий жиноятлар содир этганликда гумонланаётган 4,8 минг шахс чет элдан қайтарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
2015 йилнинг март ойида Хитойда мамлакатга қочоқ коррупсонерларни қайтариш бўйича кампания бошланди. Шу вақт ичида Хитойга 120 мамлакатдан 4883 нафар гумонланувчи (хусусан 995 нафар давлат хизматчилари), шунингдек 54 нафар Интерпол томонидан қидирилаётганлар ҳамда хорижга ноқонуний олиб чиқилган 10,3 миллиард юан (1,5 миллиард АҚШ доллар) қайтарилди.Айни дамда Хитой 71 мамлакат билан экстрадация тўғрисида 54 та келишув ҳамда жиноий суд ишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида 63 та келишув имзолаган.
Изоҳ (0)