Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Андрус Ансип мавжуд далилларга асосланиб, Россияни Европада ёлғон хабарлар тарқалишининг асосий ўчоғи деб топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарга кўра, стретегик коммуникациялар бўйича East StratCom Task Force оператив гуруҳи Евроиттифоққа қарши 4,5 мингдан ортиқ ҳолатни аниқлади.
2015 йил East StratCom Task Force ташкил топганидан сўнг ташкилот 4,5 мингдан ортиқ дезинформацияни таҳлил қилди. Мавжуд ишончли далиллар мазкур дезинформацияларнинг асосий ўчоғи Россия эканлигини кўрсатмоқда.
Еврокомиссия ёлғон ахборот тарқатишга қарши кураш ҳаракатлар режаси доирасида East StratCom Task Force штати ва бюджетини 2018 йил 1,9 миллион евродан 2019 йил 5 миллионгача оширишни режалаштирмоқда.
Режа тасдиги учун 13—14 декабрь кунлари ЕИ саммитига тақдим этилади.
Изоҳ (0)