АҚШнинг яна бир ҳарбий хизматчиси Американинг иккита ҳарбий самолёти тўқнашган жойдан топилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Унинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ. Аввалроқ АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари етти нафар экипаж аъзоларидан бири қутқарилгани ҳақида хабар берганди. Қолганларининг қидирув ишлари давом этмоқда.
«Бомбардимон-қирувчи ва ҳарбий ёқилғи қуювчи самолёт Япониянинг Сикоку қирғоқларида тўқнашган. Эҳтимол тўқнашув ёқилғи қуйилаётганда содир бўлган»,— дейилади хабарда.
Япония қидирувга қирғоқ қўриқлаш хизматининг олтита кемасини ва бирта самолёт йўналтирган.
Изоҳ (0)